13 окт 11:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Генри Cехудо қайтмоқда! Икки вазн собиқ чемпиони яқин орадаги режалари билан ўртоқлашди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Cехудо ярим енгил вазн тоифасидаги чемпион Александр Волкановскини мағлубиятга учратиб, уч дивизион чемпиони бўлиш учун фаолиятини тиклашини истисно қилмади.
«Мен Диллашоуни танлайман. Аввалига мен Алжамейн Стерлинг билан жанг қилмоқчи эдим, лекин у мен билан жанг қилишни хоҳламайди деб ўйлайман. Т.Ж. билан менинг катта тарихимиз, ўзимизнинг сюжетимиз бор. Шундай қилиб, мен фаолиятимни тиклайман, биринчи — Диллашоуни мағлуб этаман ва кейин тепа вазнга кўтарилиб Александр Волкановскига қарши жанг қилиб, унинг камарини тортиб оламан. Бу менинг режам», деди Cехудо ўзининг Youtube-каналидаги видеода.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар