01 авг 09:12
Янгиликлар
Гэтжи Конорга қарши жанг учун ўз шартларини айтди
— Мен катта жангларда курашишни яхши кўраман. Бу жуда ҳаяжонли туюлади, лекин мен стероидларни қабул қилган одам билан жанг қилмоқчи эмасман.
Ҳаётимда ҳеч қачон стероид қабул қилмаганман ва қабул қилмайман ҳам. Фаолиятимни тугатсам, балки синаб кўрарман. Лекин, мен умримда ҳеч қачон стероид қабул қилмаганман ва алдаганлар билан жанг қилишни хоҳламайман. Ўйлайманки, агар бу жангни қўлга киритишни истасам, буни айтмаслигим керак, аммо бу ҳақиқат.
Гэтжининг сўзларига кўра, у навбатдаги рақиби ким бўлишини UFC ихтиёрига топширди. Катта эҳтимол унинг навбатдаги рақиби Конор Макгрегор ёки Ислам Махачев - Чарльз Оливейра чемпионлик жанги ғолиби бўлиши мумкин.
— Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай бўлар экан. UFC жангларни режалаштирмоқда. Шахсан мен ҳеч қандай тасаввурга эга эмасман.
Порье билан трилогияга келсак, Гэтжи, бу ҳақида ҳам гапирди.
— Жангдан кейин октагонда унга айтдим: "Дўстим, кел бошқа бир-биримиз билан жанг қилмасликга келишиб олайлик. Албатта, агар буни истамасанг мен тайёрман". Ўртамиздаги ҳисоб 1:1, шундай экан кўрамиз. У менга рад жавобини бермаган, мен ҳам унга бу имкониятни бераман. Лекин, бу менинг навбатдаги жангим бўлишини хоҳламайман.
Фикрлар