UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0

01 мар 09:12
Янгиликлар

Теннис

Гоффин Монпельеда тенгсиз бўлди

Франциянинг Монпелье шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP турнири якунланди.

Open Sud de France турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 15-ракеткаси бўлиб турган бельгиялик Давид Гоффин рейтингда ўзидан икки поғона юқорида бораётган испаниялик Роберто Баутиста-Агутни мағлубиятга учратди - 5/7, 6/4, 6/2.

Икки соату 5 дақиқа давом этган бахсда Давид 13, Роберто эса 7 та эйс зарбани амалга оширди. Ўзаро учрашувларда Гоффин 4:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бу унинг мавсумдаги биринчи, фаолиятидаги бешинчи соврин бўлди. 

Монпельедаги муваффақиятли иштирок бельгиялик теннисчига 21,655 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди. Роберто эса бу турнирдан 16,000 евро ва 150 очко ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг