UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

08 фев 10:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоибназаров Пакьяо ва Кроуффорд билан бир оқшомда жанг ўтказиши мумкин

Дунёга машҳур Top Rank промоутерлик компанияси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги катта эҳтимол билан 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Бу маълумотни бизга компания раҳбари Боб Арум билан суҳбатда бўлган Ғоибназаровнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатов тақдим этди. Унинг сўзларига қараганда, Фазлиддин афсонавий боксчи, 8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо билан бир оқшомда жанг ўтказар экан.

Айнан 14 апрель санасида Пакьяодан чемпионлик камарини тортиб олган австралиялик Жефф Хорн бирлаштирувчи чемпионлик жангида америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Боб Арум шу бокс оқшомида Пакьяо ва Майк Альварадо ўртасида ҳам жанг ташкил қилмоқчи бўляпти.

Боб Арумнинг режасига кўра, агар Пакьяо ушбу жангда ғалаба қозонса, кейинчалик Хорн - Кроуфорд жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Рио Олимпиадаси чемпиони бўлган Фазлиддин Ғоибназаров ҳам айнан 14 апрелда шу бокс кечасида рингга чиқиши керак. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг