16 авг 20:45
Янгиликлар
Ғоибназаров ярим финалга чиқиш баробарида бронзани нақд қилди
Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Фазлиддин Ғоибназаров бошлаб берди. Ҳозиргина -64 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз чорак финал баҳсида АҚШ боксчиси Гарри Расселга қарши рингга кўтарилди. Жанг ғолиби Олимпиаданинг камида бронза медалини нақд қилиб қўйиши сабабли кутилганидек анча шиддатли кечди.
Якунда Ғоибназаров рақибини қийинчилик билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Ярим финалга йўлланма олган ҳамюртимиз Рио Олимпиадасининг камида бронза медалини нақд қилди. Энди у финал чиптаси учун россиялик амалдаги жаҳон чемпиони Виталий Дунайцевга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров илк босқичда конголик Дивал Малонгони, иккинчи даврада эса ҳиндистонлик Манож Кумарни катта устунлик билан мағлуб этганди.
Фикрлар
Жанг ва навбатдаги медаль учун РАХМАТ!!!!
Энди финалга харакат,рус боксчиси америкаликдан хеч канча устун эмас.
Узбекистон ОТЖ тарихида енг сермахсул Олимпиада булиши кутилвотган бу турнир ценарийси сузсиз боксчиларимиз тамонидан ёзилвотти!!
Вперёд Узбекистан!!!