09 июн 12:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин жанг якунланиши билан “Канело”га “вызов” ташлади
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин бугунги жанги якунланиши билан Сауль “Канело” Альваресни учинчи жангга чорлади.
Қозоғистонлик боксчи бугун Нью-Йоркда канадалик Стив Роллсни тўртинчи раундда нокаутга учратиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этганди. Головкин жанг якунланиши билан Альваресни ўзаро учинчи жангда рингга чиқишга чақирди.
“Бугунги оқшом учун барчага раҳмат. Рақибим яхши жанг ўтказди. Стив ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Нокаутларим - бу менинг шахсий “фишкам”. Яна бир неча йил бемалол жанг ўтказа оламан. Ўзимни ҳозир шундай ҳис қиляпман.
Мен “Канело” билан сентябрь ойидаёқ учрашишга тайёрман. “Канело”ни мағлуб этиш ёки камарларни қайтариб олиш? Бу унчалик ҳам муҳим эмас. Мен шунчаки Альваресни учинчи ҳал қилувчи жангда мағлуб этмоқчиман”, - деди GGG.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар