UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

12 авг 11:08
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Синдаров Прагг билан ўйнади, 5 та партиядан фақат 1 тасида дуранг қайд этилди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида 2-тур партиялари ўйналди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этаётган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказиляпти. Биринчи турда Жавоҳир Синдаров америкалик Левон Аронянга қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг натижа қайд этганди. 

Иккинчи турда эса Жавоҳир қора доналарда сўнгги пайтлардаги асосий рақибига айланиб бораётган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши баҳс олиб борди. Дурангга қараб кетаётган драматик учрашув якунида Прагг ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Яна учта партияда ғалаба қайд этилди. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якунланди. Нидерландиялик Аниш Гири америкалик Фабиано Каруана билан муросага келди. 

Бугун 3-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. Беш нафар иштирокчи - Фабиано Каруана, Уэсли Со, Рамешбабу Праггнанандҳа, Левон Аронян ва Максим Вашье-Лаграв 1,5 очкодан жамғариб, Топ-5`таликдан жой олган. Аниш Гири 1 очко билан 6-ўринни банд этган бўлса, Жавоҳир Синдаров 0,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-поғонада бормоқда. Фақат Йорден ван Форест ҳозирча очко олмаган, у иккала учрашувда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди.  

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг