UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

17 май 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Синдаров сўнгги ўринни тарк этди, бугун пешқадамга қарши баҳс!

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин ҳамда катта мукофот пуллари учун баҳсга киришди. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 3-турда қора доналарда франциялик пешқадам Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб бориб, тезкор дурангга имзо чекди. Партия бир соатдан сал кўпроқ давом этди. 

Учинчи турда нидерландиялик дуранглар қироли Аниш Гири ғалабага эришди ва турнир жадвалида 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни қўлга олди. У франциялик Алиреза Фирузджани таслим этган. Учинчи турнинг иккинчи ғалабасига яна бир нидерландиялик шахматчи Йорден ван Форест эришди. У руминиялик Богдан-Даниэль Дикни мағлубиятга учратди. Қолган партиялар дуранг натижа билан якунланди.   

Турнир жадвалида бир йўла беш нафар гроссмейстер 2 очкодан жамғариб, пешқадамлик қиляпти. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Гири карвошбоши, кейинги ўринларни Йорден ван Форест, Максим Вашье-Лаграв, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Винсент Кеймер банд этган. 

Бугун 4-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда карвонбоши Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг