UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

05 ноя 10:04
Янгиликлар

Дзюдо

Грузия терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Теглар :  ДзюдоГрузия
Хабар берганимиздек, пойтахтимизда дзюдо бўйича беш давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади.

Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари аъзолари иштирок этади. Бугун тонг саҳарда Грузия терма жамоасининг уч нафар дзюдочиси - Лукхуми Чквимиани, Варлан Липартелиани ва Левани Матиашвили пойтахтимизга етиб келди. 

Аввалроқ, Гурам Тушишвили ва Зебеда Рехвиашвили Тошкентга келиб, ҳатто машғулотга ўтказишга ҳам улгуришганди. Шунингдек, Грузия делагацияси таркибида Амбако Авалиани, Автандил Телиа (иккиси ҳам мураббий), Автандил Кобахидзе (шифокор) ҳам бор.   

Эслатиб ўтамиз, Тошкентга келган Грузия терма жамоасининг 5 аъзосидан 4 нафари ҳозирда Токио Олимпиадаси рейтингининг йўлланмалар зонасида бормоқда.  

Грузия терма жамоаси таркиби: 

-60 кг: Лукхуми Чквимиани (рейтингдаги ўрни 9, 3586 очко)

-81 кг: Зебеда Рехвиашвили (рейтингдаги ўрни 98, 323 очко)

-100 кг: Варлан Липартелиани (рейтингдаги ўрни 5, 4796 очко)

+100 кг: Гурам Тушишвили (рейтингдаги ўрни 4, 5125 очко)

+100 кг: Левани Матиашвили (рейтингдаги ўрни 23, 2038 очко)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг