UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 май 06:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Губернатор кубоги ғолиблари пойтахтда тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 7-11 май кунлари Россияда "Санкт-Петербург губернатори кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада жаҳоннинг 20га яқин мамлакатидан 120дан зиёд чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Ўнинчи маротаба ташкил этилган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари учта олтин медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Кеча оқшом ана шу мусобақада муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа якунига кўра боксчиларимиздан Абдумалик Халаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 май 09:54:28
Dilshot Solihov
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап йўқ. Мусобақа жуда ажойиб ўтди ва натижалар хам шунга яраша бўлди. Мазкур натижалар бугунги кундаги терма жамоанинг кучини белгилаб бериши билан бирга 1-рақамли боксчиларни ўрнини боса оладиган номзодлар етарли даражада эканлигини кўрсатиб берди. Натижалардан кўриниб турибдики, Абдумалик Халаков ва Иқболжон Холдаров сингари чуқур техника ва мукаммал оёқ ҳаракатига асосланган боксчилар бугунги кунда жахон хаваскор боксида муваффақиятга эришиб келаётганлигини яна бир бор кўрсатди. Буни Куба бокс мактаби мисолидан хам кўриш мумкин. Шунингдек, Козимбек Мардонов агар вазн хайдаш имкониятини қила олса 75 кг учун яхши номзод эканлигини хам кўрсатиб бера олди. Абдумалик Халоков энди 19 ёш эканлиги ва хали унда бўй ва вазн ўсиши табиий ҳолатда кузатилишини ҳисобга олиб, келажакда 60 ёки олимпиада вазни бўлган 63 кг учун яхшигина номзод боксчи етишиб чиқаётганлигини англатади.
Shu bilan birga kecha Rasiyaning boshqa shaxrida o'tkazilgan musobaqada g'olib bo'lgan Bilolbek xamda Abroljonlarxam shaxsan menda juda katta tasurot uyg'otti Ayniqsa Abroljon Qodirovni oyoqdagi noyob xarakatlari masofani bir maromda ushlashi xattoki Rus sharxlovchilarinixam xayratga soldirdi! Bu Abroljon 52 kg ni gavxari shaxsi fikrim bu bolani J.CH obarish kerak buni rangbarangligi Latipovni chap qo'lga tayangan yagona zarbasi xamda Do'smatovni butun dunyoga kundak malum bo'lib ulgirgan taktikasidan ancha foydali. Keyin kecha Bilolbekni raqibini shidatli xamda ikkilik ajoyib zarbalarini ko'rib nobodo Iqboljon 64 kg vazniga qaytmasa Bilolbek ozgina vazindan xoli bo'lsa bu 64 kg da yaxshigina natija beradi.
   
13 май 09:31:22
Bek
Гап йўқ. Мусобақа жуда ажойиб ўтди ва натижалар хам шунга яраша бўлди. Мазкур натижалар бугунги кундаги терма жамоанинг кучини белгилаб бериши билан бирга 1-рақамли боксчиларни ўрнини боса оладиган номзодлар етарли даражада эканлигини кўрсатиб берди. Натижалардан кўриниб турибдики, Абдумалик Халаков ва Иқболжон Холдаров сингари чуқур техника ва мукаммал оёқ ҳаракатига асосланган боксчилар бугунги кунда жахон хаваскор боксида муваффақиятга эришиб келаётганлигини яна бир бор кўрсатди. Буни Куба бокс мактаби мисолидан хам кўриш мумкин. Шунингдек, Козимбек Мардонов агар вазн хайдаш имкониятини қила олса 75 кг учун яхши номзод эканлигини хам кўрсатиб бера олди. Абдумалик Халоков энди 19 ёш эканлиги ва хали унда бўй ва вазн ўсиши табиий ҳолатда кузатилишини ҳисобга олиб, келажакда 60 ёки олимпиада вазни бўлган 63 кг учун яхшигина номзод боксчи етишиб чиқаётганлигини англатади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг