UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

24 дек 08:11
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ҳамюртимизга Лондон Олимпиадасининг бронза медали олиб берилиши мумкин

Хабар берганимиздек, Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни допинг сабаб вақтинчалик мусобақалардан четлатган эди.

Аниқроғи, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган.

Қайд этилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нурудиновга тегишли. 

Шунингдек, 2012 йилги олимпия ўйинларининг -105 кг вазн тоифасидаги чемпиони украиналик Алексей Торохтий, -56 кг.да бронза медали соҳиби озарбайжонлик Валентин Христов, мос равишда 8- ва 14-ўринни эгаллаган беларуслик Николай Новичков ҳамда арманистонлик Мелин Далузян ҳам ушбу қора рўйхатда бор.


Халқаро оғир атлетика федерацияси номлари тилга олинган беш спортчини вақтинчалик ҳар қандай фаолиятдан четлаштирган. Агар қарор ўз кучида қоладиган бўлса, ўша Олимпиадада 5-ўринни эгаллаган яна бир ҳамюртимиз Иван Ефремовга бронза медали тақдим этилади. Эронлик алтет Олимпиада чемпионига айланади, польшалик Бонк эса ўзининг бронзасини кумушга алмаштириб олади. 

Маълумот учун, бир неча ой олдин Иван Ефремов АҚШга жўнаб кетган. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда у Америка клубларининг бири билан шартнома имзолаган ва ушбу клуб шарафини ҳимоя қилмоқда. 

  

Аввалроқ сўнгги олимпия ўйинлари давомида допинг истеъмол қилиш ҳолатлари оғир атлетикачилар орасида кўплаб кузатилаётгани туфайли спортнинг бу тури Олимпиада дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги маълум бўлганди. Ушбу масала ноябрь ойи охирида Халқаро Олимпия Қўмитаси Ижроқўмида муҳокама қилинган, аммо якуний қарорни қабул қилиш кейинроққа қолдирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг