05 окт 17:45
Янгиликлар
Бокс/ММА, Осиё ўйинлари
Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритгандан сўнг нималар деди?
Боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов бугун Осиё ўйинлари финалида таиландлик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг у ўз фикрларини билдирди:
"Ҳар бир совриннинг ўрни бўлак. Аллоҳга шукр, менда фақатгина Осиё ўйинлари олтин медали йўқ эди, энди ҳар бир мусобақадан олтин медаллар жамланди.
Бу билан тўхтамаймиз, насиб қилса Париж Олимпиадасида ҳам олтин медаль сари борамиз", - деди Ҳасанбой Дўсматов "Спорт" каналига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар