UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0

25 мар 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби аргентиналик боксчи бўлади — boxrec

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов охир-оқибат 19 апрель куни жанг қиладиган бўлди.

Нуфузли boxrec порталининг маълум қилишича, Дўсматов Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.

Унга аввал хабар қилинганидек, пуэрто-риколик Жонатан Гонсалес эмас, Аргентина вакили Жоэль Агустин Контрерас рақиблик қилади.

Аввалроқ, Жонатан Гонсалес билан жанг WBA Interim камари учун ўтказилиши айтилганди, бироқ Гонсалес бошқа жанг бўйича келишувга эришгани учун унинг Ҳасанбой билан баҳси бекор қилинган эди.

Дўсматов айни дамда WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жоэль Агустин Контрерас эса ушбу рейтингда еттинчи поғонада қайд этилган.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов проф фаолияти давомида ҳозиргача 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Контрерас ҳисобида 11 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг