UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

17 окт 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбойнинг укаси Фарёзбек Дўсматов проф боксдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди

Корея Республикасининг Сеул шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Мусобақа доирасида бир қанча ўзбекистонлик боксчилар, жумладан, икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов рингга кўтарилди.

20 ёшли чарм-қўлқоп устасига проф боксдаги учинчи жангида Санг Ҳьён Оҳ (9-4-1) рақиблик қилди. 55 кг вазн тоифасида ташкил этилган жанг тўлиқ 8 раунд давом этди ва унда очколар ҳисобига кўра ҳамюртимиз ғалаба қозонди.

Бу Фарёзбекнинг проф боксдаги учинчи ғалабасига айланди.

Мусобақа доирасида жанг қилган бошқа ҳамюртларимиз натижалари билан танишинг:

Енгил вазнда: Сирочбек Исмоилов (7-0) - Жи Суб Оҳ (Корея Республикаси, 8-1-1), (2-раундда КО)

Ярим енгил вазнда: Шаҳзодбек Шаробиддинов (7-2-0) - Янг Жи Ким (Корея Республикаси, 7-2-0), (8-раундда ТКО)

Ўрта вазнда: Эгамберди Нуриддинов (6-0-1) - Маниш (ҲиндистонЮ 6-2-1), (2-раундда ТКО).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг