UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

06 май 14:33
Янгиликлар

Бошқалар

Ҳаваскор триатлончилар Республика чемпионатида баҳс олиб боришди

Тошкентда триатлон бўйича ҳаваскорлар ўртасида Республика турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақани ташкил қилишдан кўзланган мақсад - терма жамоа учун захира спортчиларни саралаб олишдан ташқари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортга кенг жалб қилишдан иборатдир. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистон триатлон федерацияси, “I Love Supersport” Халқаро спорт мактаби томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган иштирокчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Маълумки, триатлон ўзида спортнинг 3 йўналишини қамраб олган. Беллашувлар ҳаваскорлар ўртасида ўтиши инобатга олиниб, иштирокчилар 750 метрга сузиш, 20 километрга велопойга ва 5 километрга югуриш бўйича баҳс олиб боришди. 

Мусобақа якунига кўра, Андрей Шарипов эркаклар ўртасида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Унинг қайд этган натижаси 1 соат, 5 дақиқаю 21 сонияни ташкил қилди. Аёллар ўртасида 1 соат, 30 дақиқа, 53 сония натижа кўрсатган Ольга Панкратова ғолибликни қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир июль ойида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтувчи “IRONMAN 70.3 Astana” турнири олдидан саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг