UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

26 май 11:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳеч қандай ўғрилик бўлмаган" - WBC президенти Хэйни - Ломаченко жанги натижасини баҳолади

WBC президенти Маурисио Сулейман енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Дэвин Хэйнининг Василий Ломаченко билан жангига баҳо берди.

Бокс ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, жанг натижасининг қанчалар алодатли бўлгани шунчалик даражада қарши фикрлар келтириб чиқармоқда.

"Ҳакамлар ғолибни аниқлаши керак эди. Баъзида бизнинг севимли спорт туримизда, жанглар яқиндан бўлганида ҳакамларнинг қарорларига қарши чиқадиганлар кўп бўлади. Фикрлар мухлислар ва ОАВ ўртасида бўлиниб кетди, айниқса Хэйнининг Ломаченкога қарши жангидан кейин. Бокс доимо баҳслар, матбуот ва мухлислар томонидан босимлар келтириб чиқаради. Қачонки катта жанглар бўлганида барчаси янада кўпроқ кўзга ташланади.

Жангга баҳо бераётган ҳакамлар ҳамда бошқа нигоҳ орқали томоша қилаётганлар ўртасида фарқ катта. Худдики, ринг ёнидагилар илк навбатда, телевидения ёки интернетдан кўраётганлар сўнгги ўриндадек. Ҳар қандай ҳолатда омадсизликни баҳона билан оқлаш ноўрин. Шак-шубхасиз, тушунмаганлар учун бу баҳоланиш жуда тушунарсиз бўлган. Бу эса ушбу спорт турини тушунмаслик, тажрибасизликдан далолат. Ёки шунчаки кун ёмон ўтди, дейиш жуда қийин. Яна бир марта айтаман: бокс - фахрли спорт тури.

Хэйни халқ ёқимтойи бўлган Ломаченкони мағлуб этди, кучли зарбалар берди, рингни назорат қилди ва ҳаракатлари зўр бўлди. Томонлар яқиндан жанг қилишди, шу сабабли исталган натижани қабул қилишга тайёр бўлиш керак эди: ёки бирор жангчининг бир раунд фарқи билан ғалабаси ёки дуранг. 

Шу сабабли бу ерда ижтимоий тармоқларда айтилганидек, ғалабани ўғирлаш деган нарса бўлгани йўқ. Барчамиз масъулиятни бўйнимизга оламиз ва фактларни қабул қиламиз. Бу ерда катта ходиса бўлиб ўтди ва бундан фақатгина бокс ютди. Спорт туримизга бунчалик даражада негативлик олиб кирманг", - деди Сулейман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг