UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

06 фев 07:57
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" илк мавсумидаёқ плей-оффда чемпионлик учун курашади

Хабар берганимиздек, кеча Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Олий хоккей лигаси (ВХЛ) доирасида Твернинг "Динамо" клубини мағлуб (5:4) этган эди.

Тўғридан-тўғри асосий рақиб устидан қозонилган ушбу ғалаба тарихий аҳамиятга эга бўлди. Боиси, "Ҳумо" Олий хоккей лигасидаги ўзининг илк мавсумидаёқ плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Бу йўлда "Ҳумо"га халал бериши мумкин бўлган ягона жамоа "Тамбов" ўз майдонида "Ростов"га қарши кечган учрашувда очко йўқотди. "Ҳумо" энг яқин таъқибчисидан 10 очкога ўзиб кетди.

Шу тариқа, 2020 йилнинг 5 февраль санаси Ўзбекистон хоккейси учун тарихий кунга айланди. Чемпионлик йўлидаги плей-офф ўйинлари олимпия тизимида ўтказилиб, мағлуб жамоа курашдан чиқади. Лекин чемпионат баҳслари ҳали якунланмади. "Ҳумо" шанба куни сўнгги сафар ўйинларига жўнаб кетади. Хоккейчиларимиз 10 февраль куни Нижний-Новгородда маҳаллий "Торпедо-Горький" клубига қарши музга чиқишади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
06 фев 09:53:18
Inomjon Boltayev
Xali Tambovda shans borku 4 oyin 8 ochko Humo 3 la oyinni yutqazsa va Tambov 4 ta o'yinni yutsa ochkolar teng bo'ladi
   
06 фев 08:42:38
Mohammad Sadik
Birorta o'zbek bormi o'zi jamoada, hammasi legionerlarku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг