UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

15 сен 21:26
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Тошкентда "Горняк"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Теглар :  ҲумоГорняк
Хоккейчиларимиз Қозоғистон очиқ чемпионатидаги учинчи ўйинини ўтказишди.

Хоккейчиларимиз ўтган икки ўйинда "Номад" билан ўйнаб, дасталбки ўйинда мағлуб бўлган эди, иккинчи ўйинда эса ғалаба нашидасинини суришган эди. "Ҳумо" бугун "Горняк" жамоасига қарши музга чиқди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйиндан сўнг хоккейчиларимиз Қозоғистон очиқ чемпионатида турнир жадвалида тўрт очко билан бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Навбатдаги ўйин эртага, пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да соат 19:00да старт олади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 3-тур
"ҲУМО" – "ГОРНЯК" 3:0 
15 сентябрь - 19:00, "Ҳумо Арена" муз саройи, 2234 томошабин

Голлар: 1:0 - 25 Дорофеев, 2:0 - 33 Назаров, 3:0- Дорофеев.

Бош ҳакамлар: Тимур Мораев, Константин Чубенко.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Исаков, Дамир Даиров.

"Ҳумо" – Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Даниил Курашов, Марк Рубинчик, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин, Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Максим Назаров, Артём Пылаев, Жавохир Расулов, Антон Рехтин, Герман Сауков, Максим Трунев.

"Горняк" – Никита Акулинин, Илья Лигай, Виктор Ивашин, Александр Катков, Александр Куршук (K), Валерий Садиков (A), Даниил Солтан, Никита Харькин, Данил Щёкин, Айдар Галимов, Денис Гурьев, Игорь Калинычев, Алексей Козорез, Максим Кунишников, Константин Пальмтаг, Дмитрий Пархоменко, Евгений Степанов, Вячеслав Шарипов, Артур Шетле, Иван Ширяев, Оскар Юлбарисов (A), Арслан Ямалов.

Огоҳлантиришлар: Чеботарев (10), Галимов (12), Садиков (21), Солтан (27), Рубинчик (30), Дорофеев (36), Галимов (43), Дрягилев (50).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ:

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



3-бўлим, 19-дақиқа. ШАЙБАААААААА! "Ҳумо" ҳисобни янада йириклаштирмоқда. 94-рақамли ЕГООООР ДОРОФЕЕЕВ шайба муаллифи!

3-бўлим, 18-дақиқа. "Горняк" 30 сониялик танаффус олди. "Ҳумо" бир киши кам, яъни четлатиш. У жамоамиз сардори Игорь Игнатушкин.

3-бўлим, 17-дақиқа. "Горняк" хоккейчиларимизни ўз ярим майдонларида қамал қилишмоқда. Олға йигитлар оз вақт қолди навбатдаги очколар учун!

3-бўлим, 16-дақиқа. Бугунги ўйинни аренадан 2234 томошабин кузатиб бораётгани маълум бўлди.

3-бўлим, 13-дақиқа. "Горняк" жамоаси ўйин темпини сезиларли даражада оширди.

3-бўлим, 12-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-бўлим, 10-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Александр Дрягилев рақибини тўхтатиб қолгани учун четлатилди.

3-бўлим, 9-дақиқа. Ўйинда ҳозирча тенглик. Сўнгги дақиқалар нисбатан сокинроқ ўтди.

3-бўлим, 6-дақиқа. "Ҳумо"да голли вазият юзага келди.

3-бўлим, 5-дақиқа. "Горняк" тўлиқ таркибда.

3-бўлим, 3-дақиқа. "Горняк" хоккейчиси Айдар Галимов рақибини чалиб йиқитгани учун четлатилди.

3-бўлим, 3-дақиқа. "Ҳумо"да яна бир голли вазият юзага келган эди, аммо самарасиз.

3-бўлим, 1-дақиқа. Илк дақиқадаёқ вакилларимиз хавфли вазият яратишди.

3-бўлим, 1-дақиқа. Хоккейчилар музга чиқиб келишмоқда.

3-бўлим, 1-дақиқа. Катта эҳтимол билан сўнгги бўлимнинг гувоҳига айланишимиз мумкин. Олға "Ҳумо".

-----------------------------------------------------------------------------

2-бўлим, 20-дақиқа. Иккинчи давр ўз якунига етди, ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди.

2-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда.

2-бўлим, 16-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Егор Дорофеев рақибини блокировка қилгани учун четлатилди. Бу пайтда эса Смирягин ажойиб сейв қайд этишга улгурди.

2-бўлим, 13-дақиқа. ГОООООООООООООООООЛ! 21-рақамдаги Максиииим Назароооооов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. У ҳозиргина икки дақиқалик жаримани ўтаб, ўйинга қўшилган эди.

2-бўлим, 11-дақиқа. "Ҳумо"да четлатиш. Рубинчик четлатилди, унинг жаримасини Назаров ўтайди.

2-бўлим, 10-дақиқа. "Ҳумо" хоккейчиси тўқнашувда жароҳат олган кўринади.

2-бўлим, 9-дақиқа. "Горняк" тўлиқ таркибда.

2-бўлим, 9-дақиқа. Аренадаги муҳит ажойиб, мухлислар "только победа" исташмоқда.

2-бўлим, 5-дақиқа. ШАЙБАААААА! "Ҳумо" учрашувда ҳисобни очмоқдаааа! 94-рақамли Егор Дорофеев шайба муаллифи! Олға "Ҳумо" 

2-бўлим, 4-дақиқа. "Ҳумо" дарвозабони Смирягин ажойиб сейв қайд этди.

2-бўлим, 4-дақиқа. Устунлик "Ҳумо"да ҳудди дастлабки даврдагидек. Аммо вазиятлардан фойдаланиш зарур.

2-бўлим, 1-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди.

-----------------------------------------------------------------------------

17 дақиқалик танаффус!

1-бўлим, 20-дақиқа. Қизғин, аммо голсиз ўтган илк давр якунланди. "Ҳумо" яққол устунлик қилди бу даврда.

1-бўлим, 15-дақиқа. "Горняк" хоккейчиси қаерда ўйнаётганини ёдидан чиқариб қўйди, шекилли!

1-бўлим, 15-дақиқа. "Горняк" тўлиқ таркибда.

1-бўлим, 13-дақиқа. "Номад" ўйинчиси Гайдар Галилов четлатилди. "Ҳумо" эса тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-бўлим, 12-дақиқа. "Горняк" ўзининг ўйиндаги энг хавфли вазиятини уюштирди. "Тошкент девори" эса ҳар доимгидек ўз ўрнида.

1-бўлим, 11-дақиқа. Ўйнидаги илк четлатиш Вадим Чеботаёвда бўлди. "Ҳумо" бир киши кам. 

1-бўлим, 10-дақиқа. Жамоалар тўлиқ таркибда ўйнамоқдалар, устунлик "Ҳумо"да фақатгина гол керак! 

1-бўлим, 7-дақиқа. "Ҳумо"да яна бир бор голли вазият юзага келган эди. Аммо самарасиз.

1-бўлим, 5-дақиқа. Яққол устунлик биз томонда, аммо вазиятлардан фойдаланиш зарур.

1-бўлим, 1-дақиқа. Дастлабки дақиқадаёқ бизда хавфли вазият юзага келди.

1-бўлим, 1-дақиқа. Учрашув старт олмоқда. Учрашувни боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев рамзий тарзда бошлаб беради.

-----------------------------------------------------------------------------

Учрашув 19:00да страт олади.

Бош ҳакамлар: Мораев Тимур, Константин Чубенко.

"Ҳумо"нинг кенгайтирилган таркиби: Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Даниил Курашов, Марк Рубинчик, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин (К), Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Максим Назаров, Артём Пылаев, Жавохир Расулов, Антон Рехтин (А), Герман Сауков, Максим Трунев (А).

"Горняк"нинг кенгайтирилган таркиби: Никита Акулинин, Илья Лигай, Виктор Ивашин, Александр Катков, Александр Куршук (K), Валерий Садиков (A), Даниил Солтан, Никита Харькин, Данил Щёкин, Айдар Галимов, Денис Гурьев, Игорь Калинычев, Алексей Козорез, Максим Кунишников, Константин Пальмтаг, Дмитрий Пархоменко, Евгений Степанов, Вячеслав Шарипов, Артур Шетле, Иван Ширяев, Оскар Юлбарисов (A), Арслан Ямалов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг