UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0

26 окт 21:35
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Тошкентда мусобақа пешқадами - "Сариарка"га қарши учинчи ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоСариарка
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Про Лигаси 15-тури доирасида Қарағанданинг "Сариарка" жамоасига қарши учинчи ўйинини ўтказди. Қарағандада ўтган дастлабки икки матчнинг иккаласи ҳам "Сариарка" фойдасига ҳал бўлган эди. Бугунги учрашув овертаймда киритлган гол эвазига 3:2 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг тошкентликлар турнир жадвалида 18 очкога эга бўлган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олишди. Навбатдаги ўйин эртага, 19:00да, "Сариарка"га қарши тўртинчи бор бўлиб ўтади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 15-тур

"ҲУМО" – "САРИАРКА" 3:2 (2:0, 0:0, 0:2, 1:0)

26 октябрь - 19:00, Тошкент, "Humo Arena" муз саройи, 3418 томошабин

Голлар: 1:0 - 13 Игнатушкин, 2:0 - 14 Кириллов, 2:1 - 52 Борисевич, 2:2 - 52 Пархоменко, 3:2 - 62 Журавлёв.

Бош ҳакамлар: Владимир Суслов, Сергей Соболев.
Чизиқ ҳакамлари: Роман Воронин, Темирлан Каженов.

"ҲУМО" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (15) Артём Бурделёв, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (7) Вадим Кравченко, (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков, (71) Максим Трунев (A), (89) Алексей Цыплаков, (17) Тимур Шингареев.

"Сариарка" – (90) Денис Каратаев, (50) Артём Микушин, (81) Арсений Борисов, (73) Олег Гофман, (69) Никита Клещенко, (74) Егор Огиенко, (22) Игнат Холькин, (9) Deniss Fjodorovs, (65) Александр Ананичев, (19) Кирилл Беляев (A), (89) Александр Борисевич, (77) Саян Данияр (K), (61) Руслан Дёмин, (92) Антон Злобин, (24) Дмитрий Исмагилов, (75) Андрей Лагунов (A), (97) Захар Пархоменко, (98) Кирилл Пономарёв, (85) Артём Расулов, (76) Андрей Яковлев.

Огоҳлантиришлар: Беляев (4), Валеев (11), Кириллов (18), Рехтин (25), Исмагилов (30), Пархоменко (37), Лагунов (53), Боровиков (59).

Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



-----------------------------------------------------------------------------

ОТ, 2-дақиқа. Учрашув якунланди. Ғалаба муборак дўстлар!

ОТ, 2-дақиқа. ГОООООООЛ! "Ҳумо" ғалаба қозонмоқдааааааа! Пешқадамни мағлуб этган илк жамоа! Владимир Журавлёв шайба муаллифи!

ОТ, 1-дақиқа. "Ҳумо" жамоаси тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

ОТ, 1-дақиқа. Овертаймнинг илк дақиқаси старт олди! 

-----------------------------------------------------------------------------

3-давр, 20-дақиқа. Учинчи давр дуранг билан якунланди, навбат овертаймга! Уч дақиқалик танаффус.

3-давр, 19-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Станислав Боровиков рақибини туртиб юборгани учун кичик жарима билан жазоланди.

3-давр, 19-дақиқа. "Сариарка" 30 сониялик тайм-аут олди.

3-давр, 15-дақиқа. "Сариарка" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 13-дақиқа. Бугунги учрашувни бевосита аренадан 3418 нафар мухлис кузатиб бормоқда!

3-давр, 13-дақиқа. "Сариарка" ўйинчиси Андрей Лагунов кичик жарима билан четлатилди.

3-давр, 12-дақиқа. ГОЛ! Нималар бўляпти "Ҳумо"га! Яна бир шайба Мальгин дарвозасидан жой олди. "Ҳумо" тайм-аут олди.

3-давр, 12-дақиқа. ГОЛ! Афсуски, Мальгин ўз дарвозасидан шайба олиб чиқишга мажбур! 89-рақамли Александр Борисевич шайба муаллифи!

3-давр, 10-дақиқа. "Сариарка" жамоасида голли вазият юзага келган эди, аммо ҳимоячи ва дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилишди.

3-давр, 4-дақиқа. "Ҳумо" учрашувда учинчи голни киритишга муваффақ бўлган эди, аммо ҳакамлар бу вазиятда ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатилган деб топди.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг учинчи, катта эҳтимол билан сўнгги даври бошланди! Олға "Ҳумо"!

-----------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври якунланди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

2-давр, 19-дақиқа. "Сариарка" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 17-дақиқа. "Сариарка" бош мураббийи кичик жарима билан жазоланди. Жазони 97-рақамдаги Захар Пархоменко ўтайди.

2-давр, 17-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, афсуски.

2-давр, 12-дақиқа. Исмагудов ўйинга қайтди, "Сариарка" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 10-дақиқа. "Сариарка"нинг 24-рақамли ўйинчиси Дмитрий Исмагулов рақибини чалиб йиқитгани учун кичик жарима билан четлатилди.

2-давр, 7-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 5-дақиқа. Рақибига клюшка билан зарба бергани учун "Ҳумо" ўйинчиси Антон Рехтин кичик жарима билан жазоланди.

2-давр, 3-дақиқа. Бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Ҳумо" ўйинчиси йиқитилди, ҳакам қарорини кутамиз.

2-давр, 1-дақиқа. Илк дақиқадаёқ вакилларимизда хавфли ҳужум юзага келган эди, аммо дарвозабон ҳам яхши ҳаракатланди.

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври бошланди! Олға "Ҳумо"!

-----------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг биринчи даври якунланди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

1-давр, 20-дақиқа. Кириллов ўйинга қайтди.

1-давр, 18-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Алексей Кириллов икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 14-дақиқа. ГОООООООЛ! 81-рақамдаги Алексей Кириллов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирмоқда.

1-давр, 13-дақиқа. ГОООООООЛ! "ҲУМО" жамоаси ўйинда ҳисобни очмоқда! Артём Валеев ва Вадим Чеботарёвнинг узатмасидан сўнг, Игнатушкин шайбани дарвозага жойлаб қўйди.

1-давр, 13-дақиқа. "Ҳумо" жамоаси тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-давр, 11-дақиқа. Жамоавий таркибни бузгани учун "Ҳумо" жамоаси кичик жарима билан жазоланди. Жазони 82-рақамдаги Артём Валеев ўтайди.

1-давр, 9-дақиқа. 19-рақамдаги "Сариарка" ўйинчиси Кирилл Беляев ўйинга қайтди.

1-давр, 4-дақиқа. Рақибини туртиб юборгани учун "Сариарка" ўйинчиси Кирилл Беляев беш дақиқага четлатилди.

1-давр, 4-дақиқа. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг "Ҳумо"да икки бор голли вазият юзага келди.

1-давр, 1-дақиқа. Учрашув бошланди!

-----------------------------------------------------------------------------

Учрашув 19:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг