UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Ливерпуль” 92 миллион евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:38Оқ уйдаги UFC турнири иштирокчиларига бонус учун қанча пул ажратилиши айтилди 0 15:54Уимблдон-2026 турнирининг мукофот жамғармаси рекорд даражага етди 0 15:27Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар) 0 14:56Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади 0 14:24Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионини маҳаллийлаштирди 0 13:49Осиё чемпионатида иштирок этадиган қиличбозларимиз маълум 0 13:17Эдди жанг олдидан Фьюридан 49 килограмм оғирроқ чиқди + ФОТО 0 12:48Дэвид Бекхэм Голливуддаги "Шон-шараф аллеяси"да юлдуз олган илк футболчига айланди + ФОТО 0 12:19Суд Оқ уй UFC турнирини бузишга бўлган уриниш бўйича сўнгги қарорини эълон қилди 0 11:46UzChess Cup III. Мадаминовда тўртинчи ғалаба, уч ўзбек йигити Топ-3`таликда! 0 11:18Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз 18 та медаль билан 12 давлат орасида биринчи бўлишди 0 10:44Жалолиддин Машарипов: "26 талик рўйхатда бўлишим керак" 0 10:13Омад туфайли асосий тўрга қўйилган Раҳимова Лондон турнирида 1/4 финалга чиқди 0 09:37Мамажонов - Мадраҳимов, Нуфтиллаев, Тайсон ва бошқалар. Octagon 87 турнири олдидан face-to-face маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

05 мар 18:32
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Греция "Челленжер"ида муваффақиятли старт олди

3 март куни Грециянинг Крит оролидаги Херсонисос водийсида теннис бўйича "Челленжер" туркумидаги ATP турнири бошланганди.

Мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Ҳумоюн Султонов ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда.

26 ёшли ҳамюртимиз бугун илк босқич доирасида италиялик Марчелло Серафинига қарши кортга чиқди. 1 соат, 56 дақиқа давом этган баҳсда Султонов 7/6, 7/5 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди ва нимчорак финал йўлланмасига эга чиқди. Серафини ҳозирда ATP рейтингида 535-поғонани банд этиб турганини таъкидлаш лозим.

Энди наманганлик Ҳумоюн чорак финал йўлида Буюк Британия вакили Райан Пенистон билан тўқнаш келади. Вакилимизнинг 29 ёшли инглиз ракетка устасига қарши ўйини эртага 13:00 да бошланиши режалаштирилган.

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 218, Пенистон эса 406-ўринда қайд этилган. Юртдошимиз Херсонисос "Челленжер"ида иккинчи рақам остида сараланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг