04 май 11:18
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида!
Хорватиянинг Осиек шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси турнирнинг 1/2 финал иштирокчисига айланди.
Осиек турнирида биринчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз 1/4 финалда рейтингнинг 1472-поғонасидан жой олган хорватиялик Жосип Симундзани ортиқча қийинчиликсиз 6/4, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун ATP рейтингида 328-ўринни эгаллаб турган Ҳумоюн Султонов финал чиптаси учун украиналик Вячеслав Бьелинскийга қарши кортга чиқади. Теннисчимизнинг бугунги рақиби дунёнинг 559-ракеткаси ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар