09 июл 13:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор чемпион Жастин Гэтжининг ўзи билан жанг қилиш истагига муносабат билдирди.
"Навбатга тур. Буни истайдиган жангчилар кўп. Қаранглар, унинг енгил вазнда чемпионлик камари бор ва бу ҳурматга лойиқ. Лекин UFC 300 турнирида Холлоуэй уни юзи билан пастга, оёқлари юқорига қараган ҳолда ётқизиб қўйди. Жуда қаттиқ мағлубият бўлганди. Жуда ҳам қаттиқ.
Шунинг учун ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Мен яна енгил вазнга қайтаманми? Бу ҳам аниқ эмас. Менга учинчи вазн тоифасида ҳам чемпионликни қўлга киритиш ғояси кўпроқ ёқади. Ҳурматсизлик қилишни камайтир, лаънати омадсиз", — деди Макгрегор.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар