UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

23 фев 17:54
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳуррамов ва Бобонов эса ярим финалда, медалга яқинмиз!

Дюссельдорф "Катта Дубулға" турнирида тобора медалга яқин келяпмиз.

-100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадкарим Ҳуррамов Дюссельдорф "Катта Дубулға" турнирининг ярим финалига йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финал баҳсида озарбайжонлик Зелим Коцоевни соф иппон эвазига мағлубиятга учратди. Бироздан сўнг Муҳаммадкарим финал чиптаси учун бразилиялик Рафаэль Бузакаринига қарши татамига чиқади. 

-90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Давлат Бобонов ҳам ярим финал иштирокчисига айланди. Дзюдочимиз грузиялик полвон, ўтган йилги Осака "Катта Дубулға" ҳамда Загреб Гран-при турнирлари ғолиби Бека Гвиниашвилини муддатидан аввал таслим этди. Бобоновнинг ярим финалдаги рақиби бироздан сўнг аниқланади.

Афсуски, +100 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Бекмурод Олтибоев мусобақадаги иштирокини якунлади. Иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган Олтибоев грузиялик Онисе Бугадзени мағлубиятга учрата олганди. Аммо, чехиялик Масей Сарначкига қарши кечган беллашувда у мағлубият аламини тотиб кўрди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг