12 дек 11:27
Янгиликлар
IBF чемпиони Сауль Альваресни рингга чорлади
Лекин бу истакни амалга ошириш осон бўлмайди. Бунинг учун америкалик боксчидан WBA ва WBC йўналишлари чемпиони мексикалик Сауль “Канело” Альваресни мағлубиятга учратиши талаб этилади.
“Келаётган шанба оқшомида Альвареснинг Филдингга қарши ўтказадиган жангини кўраман. Кейинги рақибим айнан у бўлиши мумкин. Айни пайтда Альваресдан бошқа мен жанг қилишни хоҳлаётган боксчининг ўзи йўқ. Чемпионлик камарларини бирлаштириш фурсати етди.
Ишончим комил, мен ўрта вазн тоифасидаги энг кучли боксчиман. Сауль ҳам худди шундай фикрда. Ким кучли эканлигини эса рингдаги жанг кўрсатиб беради. Мен бу “уруш”га тайёрман. Жангнинг 4 май кунига белгиланиш тарафдориман. Энди Канелонинг жавобини кутишдан ўзга чорам йўқ”, - деди Жейкобс.
Эслатиб ўтамиз, Дэниль Жейкобс шу йилнинг 28 октябрь куни украиналик Сергей Деревянченкони мағлубиятга учратиб, вакант бўлиб қолган IBF чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Сауль Альварес 15 декабрь куни британиялик Рокки Филдингга қарши рингга чиқади. Рокки иккинчи ўрта вазнда WBA Regular чемпиони бўлиб турибди.
Фикрлар