05 авг 18:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
IBF рейтинги. Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилиб олди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) июль ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Янгиланган рейтингда ўзбекистонлик спортчилар сони яна биттага кўпайди.
Унга кўра, биринчи яримўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) Шаҳрам Ғиёсов кучли 15 нафар боксчи орасига кириб олди ва 15-ўриндан ўрин олди. Мазкур вазн тоифасида шунингдек Шоҳжаҳон Эргашев бир поғона юқорилади ва 6-ўринга жойлашди.
Бундан ташқари яримўрта вазн тоифасидаги (-66,67 кг) ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров аввалги ойдаги каби биринчи ўринни сақлаб қолган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
61 kg gacha vaznda ringga chiqayotgan yengilmas bokschimiz Ravshan Umrzakovning (9-0-0 7 KOs) jang sanasi maʼlum. U 7 sentyabrda Filipinlik Roldan Aldea (14-7-1)ga qarshi ringga chiqadi. Jang Rossiyaning RCC promotrlik kompaniyasi tomonidan tashkil qilinayotgan kechada boʻlib oʻtadi. Qiziq tarafi shundagi Roldan Aldeaga qarshi 31 Avgust kuni boshqa bir Hamyurtimiz Anvar Turopov ham jang oʻtkazishi kerak.