29 май 17:27
        Янгиликлар	
	
				
				    Бокс/ММА			    
				 
				
			 
				Иэн Гэрри Махачев ва Чимаевни мағлуб этишга ишонмоқда
UFC рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган ирландиялик Иэн Мачадо Гэрри Ислам Махачев ва Хамзат Чимаевни енгишга қодир эканини айтди.
			"Ислам ҳозирча вазнга қарамасдан умумий рейтингда биринчи ўринда. У ярим ўрта вазнга кўтарилиб, камар учун жанг қилмоқчи. Агар у ғалаба қозонса, мен албатта у билан жангни талаб қиламан. Чунки мен учун энг яхши жангчига қарши чиқиб, ундан устун келиб, камарни қўлга киритиш — энг катта орзу.
Хамзатга келсак, у ўз ишида ажойиб. Лекин у ҳали мендек рақибга қарши чиқмаган. Мен қийин синовларни яхши кўраман. Унинг эришган натижалари мен учун катта мотивация", — деди Гэрри Covers нашрига.
            Ҳавола            :         
                    Манба                : MMA Junkie
             
			
Фикрлар