UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 окт 11:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Майкл Моралеснинг улар ўртасидаги жанг 2027 йил бошида бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Номад" аниқ исмларни тилга олмаган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда қолдирган хабари у ушбу қарама-қаршиликка тайёр эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

"19-0 vs 19-0. 2027", – деб ёзди Раҳмонов ўзининг машғулот видеоси остидаги изоҳда.

Ушбу изоҳларга зид равишда, Йен Мачадо Гэрри икки кун аввал Майкл Моралесга қарши жанги режалаштирилаётгани ва у UFC турнирларидан бирининг марказий жанги бўлиши кераклигини маълум қилган эди.

Агар Раҳмонов ва Моралес ўртасидаги жанг амалга ошса, ҳар икки мағлубият нималигини билмай келаётган ярим ўрта вазн вакиллари узоқ танаффусдан сўнг октагонга қайтишади. Қозоғистонлик жангчи 2024 йилнинг декабрь ойидан бери жанг ўтказмаган. Ўшанда у чемпионликка даъвогарлик жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан Гэррини мағлуб этган ва шундан сўнг тиззасидаги жароҳат сабаб икки марта операция қилиниб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Эквадорлик эса охирги марта ўтган йилнинг ноябрь ойида америкалик Шон Брэдини биринчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг