UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

01 авг 10:43
Янгиликлар

Футбол

Игнатий Нестеров 12 кундан кейин машғулотларни бошлаш ҳуқуқига эга

Допинг сабаб футболдан маълум муддат четда қолган Ўзбекистон миллий термаси посбони Игнатий Нестеров яна 12 кундан кейин машғулот бошлаши мумкин.

ОФК Нестеровни 2019 йилнинг 12 октябрь санасига қадар футболдан четлаштирганди. ЎзПФЛ 4 августдан 5 августга ўтар кечаси ёзги трансфер бозорини ёпади. Мазкур оралиқда Игнатий Нестеров Суперлига учун рўйхатдан ўтказилади. Бу борада ЎФА ОФК билан боғланиб, барча масала регламентга асосан ҳал қилиниши юзасидан ишлади. Айни вақтда Нестеров "Локомотив" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Қоидага кўра, футболчи қайтиш санасидан икки ой муқаддам жамоавий машғулотларга қўшилиш ҳуқуқига эга. Агар у 12 октябрь куни жамоасининг қайдномасига киритилса, Суперлиганинг 22-туридан бошлаб майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Нестеров ЖЧ-2022 саралашининг Фаластин, Яман, Сингапурга қарши ўйинларида иштирок эта олмайди. Мураббийлар штаби лозим топса ва ўз формасини тез орада тиклаб олса, балки ноябрь ойидаги Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши такрорий ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлар", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг