UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 ноя 15:42
Янгиликлар

Дзюдо

Икки дзюдочимиз Осакадаги “Катта Дубулға” турнири совриндори бўлди

Хабар берганимиздек, Япониянинг Осака шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

-90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз Давлат Бобонов ҳозиргина якунига етган мусобақанинг финал учрашувида грузиялик Бека Гвиниашвилига қарши татамига чиқди. 

Афсуски, финалда шу йилги Загреб Гран-приси ғолиби, Екатеринбург “Катта Дубулға” турнири кумуш медали совриндорининг қўли баланд келди. Бобонов мусобақанинг кумуш медали ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги қимматли 700 рейтинг очкосини қўлга киритди.   

Маълумот учун, Давлат Бобонов финалга қадар шу йилги Париж “Катта Дубулға” турнири ғолиби, 2017 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, кореялик Гвак Донг Хан, япониялик Санширо Мурао, америкалик Жон Жейн, чехиялик Дэвид Кламмерт, амалдаги жаҳон чемпиони, ўтган йилги Осака турнирининг кумуш медали совриндори, шу йилги Екатеринбург “Катта Дубулға” турнири ғолиби, голландиялик Ван Т Энд Ноэлни мағлубиятга учратган эди. 

+100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз Алишер Юсупов эса бронза медали учун кечган беллашувда шу йилги Дюссельдорф ҳамда Бразилия “Катта Дубулға” турнирлари ғолиби, япониялик Дайго Кагавани мағлубиятга учратди. 

Маълумот учун, энг оғир вазнли дзюдочимиз биринчи даврада Европа чемпиони, кўплаб Гран-при туркумига кирувчи турнирлар ғолиб ва совриндори, россиялик Руслан Шахбазов, иккинчи босқичда австриялик Стефан Хегидан устун келганди. Чорак финалда япониялик Юсуке Кумаширога ютқазган Юсупов ўтиш баҳсида 18-Осиё ўйинлари ғолиби Ким Санг Минни мағлуб этган эди. 

Ушбу иштирок орқали Алишер Юсупов бронза медали ҳамда қимматли 500 рейтинг очкосини қўлга киритди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг