26 мар 16:06
Янгиликлар

Икки дзюдочимиз Тбилиси "Катта Дубулға" турнири финалига йўл олди!
Қувонарлиси, бугунги кун жангларида икки нафар дзюдочимиз финалга йўл олди.
-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Кемран Нуриллаев мусобақа давомида Австралия, Марокаш, Тожикистон ва Россия вакилларини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. У кечки дастур жангларида олтин медаль учун грузиялик Темур Нозадзега қарши баҳс юритади.
Ушбу вазндаги бошқа бир спортчимиз Шарофиддин Лутфуллаев эса илк жангидаёқ тожикистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
-66 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Сардор Нуриллаев баҳсларда Қозоғистон, Бельгия, Миср ва Мўғулистон вакилларини таслим этиб, финалга етиб келди. У кечки дастурда олтин медаль учун грузиялик Важа Маргвелашвилига қарши татамига чиқади.
Мазкур вазндаги бошқа бир ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов Беларусь, Россия вакилларини мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса молдовалик рақибга ютқазди. Бронза медали учун ўтиш жангида эса грузиялик полвонга имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар