UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

01 апр 07:02
Янгиликлар

Теннис

Икки ҳафта давом этган Майами "Мастерс" турнирида чемпион маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳри мезбонлик қилган ATP 1000 тоифасига кирувчи теннис турнири ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси, италиялик Янник Синнер ATP рейтингида 12-поғонадан жой олиб келган болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқди. Етмиш тўрт дақиқалик баҳсда 22 ёшли Синнер ўзидан 10 ёшга катта тажрибали рақибини деярли сезмади - 6/3, 6/1.

Италиялик теннисчи ўзаро учрашувларда Григорга фақат бир маротаба ютқазган. Қолган учта учрашувда Синнернинг қўли баланд келган. Янник 4, Димитров 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар 4 га 0 кўринишида чемпион фойдасига. 

Cиннер фаолиятидаги 13, "Мастерс" сериясига кирувчи турнирлардаги 2-совринини қўлга киритди. У бугун эълон қилинадиган янги рейтингда дунёнинг иккинчи ракеткаси сифатида дебют қилади. Янник Майамидаги иштирокидан 1000 очко ҳамда 1 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ишлаб олди. Димитров эса бугун дунёнинг 9-ракеткасига айланади. У 650 очко ва 585,000 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг