UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Дзюдочиларимизнинг дзюдо ватанидаги Осиё ўйинларида нечта медаль кўзлаётгани очиқланди 0 19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0

08 сен 07:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки ҳафта олдин жаҳон чемпиони бўлган Улуғбек Рашидов "Бувайтар Сайтиев" турнирида олтин медални қўлга киритди. Уни Разамбек Жамалов табриклади + ФОТО

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича "Бувайсар Сайтиев соврини учун" 19-халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 12 мамлакатнинг 300 нафардан зиёд курашчилари, жумладан ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди.

Аҳамиятлиси, турнирда иштирок этган ёш ҳамюртимиз Улуғбек Рашидов 48 кг вазн тоифасида мусобақа олтин медалини қўлга киритди. У финалда Қирғиз Республикаси вакили Садур Кайипбековдан устун келди. Тақдирлаш маросимида эса ҳамюртимизни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасида олтин медални ютган Разамбек Жамалов (74 кг) табриклади.

Бундан ташқари, 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Фахриддин Насриддинов бронза медалига эга чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашидов август ойи охирида Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, икки карра жаҳон чемпионига айланган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг