UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 авг 09:16
Янгиликлар

Футбол

“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди

“Штутгарт” ва Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав озиқ-овқат аллергиясидан азият чеккани ва шу сабабли икки бор ўлим ёқасига келиб қолганини тан олди.

Подкастлардан бирида футболчидан унинг таом танлови — хусусан, сушини яхши кўриш-кўрмаслиги ҳақида сўрашди.

“Ҳа, лекин фақат лосось балиғи билан ёки вегетарианча турларини ейман. Чунки креветка истеъмол қилолмайман. Менда икки марта кучли аллергик реакция кузатилган ва ҳар иккаласида ҳам зўрға ўлимдан қолганман. Бундай пайтда бутун танам шишиб кетади ва нафас ололмай қоламан”, – деди Ундав.

Унинг аниқлик киритишича, бу аллергия омар ва мидияларни ўз ичига олган бошқа денгиз маҳсулотларига ҳам тегишлидир. Ундав 2025/26 йилги мавсум “Штутгарт” сафида 46 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг