UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

24 окт 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Икки Нодирбек ҳамда Жавоҳир European Chess Club Cup мусобақасида муваффақиятли ўйнашяпти

Cербиянинг Рашск округи Врнячка-Баня шаҳарчасида шахмат бўйича клублар ўртасида Европа Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги European Chess Club Cup мусобақаси ўз тарихида 39, аёллар иштирокидагиси эса 28-маротаба ўтказиляпти. Бу йилги қитъа кубогида уч нафар гроссмейстеримиз Европа клублари таркибида совринли ўринлар учун дона сурмоқда. 

Гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров Руминиянинг "SuperChess", Нодирбек Якуббоев эса Словениянинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоалари шарафини муваффақиятли ҳимоя қилишяпти. 

Кеча 4-турда Нобирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўйнаётган "SuperChess" клуби Туркиянинг "Turkish Airlines" жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлууни мағлуб этишни уддалади. Синдаров эса Эдиз Гурел билан дуранг ўйнади. Икки ҳинд гроссмейстерлари Гукеш ва Праггнанандҳанинг мағлубияти эса "SuperChess" жамоасига қимматга тушди. 

Нодирбек Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 4-турда пешқадам "Alkaloid" (Македония) клубига 2,5:3,5 ҳисобида ютқазди. Якуббоев дунёнинг саккизинчи рақамли шахматчиси бўлиб турган хитойлик Вей Йини мағлубиятга учратиб, кичик шов-шув сабабчисига айланди.  

Бешинчи тур олдидан Македониянинг "Alkaloid" жамоаси мусобақада пешқадамлик қиляпти. "Turkish Airlines" жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Яна икки клуб - Tuxera Aquaprofit Nagykanizsai Sakk Klub (Венгрия) ва Novy Bor Chess Club (Чехия) ҳам 4 та турда юз фоизлик натижа қайд этган. 

"TAJFUN-ŠK Ljubljana" ва "SuperChess" жамоалари 4-турга келиб илк мағлубиятни қабул қилиб олишди. Бу клублар 6 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида мос равишда 7 ва 8-ўринларни банд этган. 

Бугун 5-турда "SuperChess" Сербиянинг "SK JAVES Modra" жамоаси билан тўқнаш келади. "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби эса Черногориянинг "Elektroprivreda" жамоаси билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг