24 июн 16:12
Янгиликлар
Икки вазнда UFC чемпиони Ломаченкони октагонга чорлади
Пекин Олимпиадасининг эркин кураш баҳсларида чемпион бўлган Генри ўз мурожаатида собиқ UFC жангчиси Артём Лобовнинг бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Пол Малиньяжини мағлубиятга учратганини мисол қилиб келтирган ва бу ҳолат Ломаченко билан ҳам такрорланиши мумкинлигини айтган.
Василий бунга жавобан Ломаченконинг зарбасидан сўнг хатто мураббийини ҳам танимай қолган видеосини жўнатди ва шундай тагсўз қолдирди: "Сени ҳам худди шундай қисмат кутмоқда!"
Америкалик 32 ёшли Сехудо Ломаченконинг бу жавобига ўз муносабатини билдириб, унинг профессионал боксда мексикалик Орландо Салидодан қабул қилиб олган ягона мағлубиятини эслатиб қўйди.
Ломаченко "Твиттер"даги бу "уруш"га чиройли нуқта қўйди: "Сен, боксда ҳеч нарсани тушунмайсан".
Фикрлар