10 сен 10:06
Янгиликлар
Теннис

Иккинчи 1/2 финалда ҳам "сенсация". US Open бош соврини учун 18 ва 19 ёшли теннисчилар курашади
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасида иккинчи ярим финал учрашувида ҳам кутилмаган натижа қайд этилди.
Канадалик 19 ёшли Лейла Фернандес дунёнинг иккинчи ракеткаси, беларуслик теннис маликаси Арина Соболенкони уч сет давом этган учрашувда 7/6(3), 4/6, 6/4 ҳисобларида мағлуб этишни уддалади.
Икки соату 24 дақиқа давом этган баҳсда Фернандес 6 та, Соболенко эса 10 та эйс зарбасини ижро этди. Энди Лейла эртага тунда US Open бош соврини учун яна бир мусобақа кашфиёти, асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган, айни пайтда WTA рейтингида 150-поғонадан жой олиб турган британиялик 18 ёшли Эмма Радукануга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар