21 янв 16:55
Янгиликлар
Икрам Алискеров UFC 298 кардидан ечилди, унинг ўрнига бош бир рус жангчиси октагонга чиқади
Икрам 18 февраль куни АҚШнинг Анахайм шаҳрида ўтказиладиган UFC 298 турнирида америкалик Энтони Эрнандесга қарши октагонга чиқиши керак эди.
"Тўрт ҳафта давомида тирсагимдан олган жароҳатимдан фориғ бўлишга астойдил ҳаракат қилдим. Лекин бунинг имкони бўлмади. Жамоам билан маслаҳатлашган ҳолда жангдан воз кечишга қарор қилдик. Ин ша Аллоҳ тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан", — деди Алискеров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эндиликда Алискеровнинг ўрнига яна бир рус жангчиси Роман Копилов захира варианти сифатида Энтони Эрнандес билан жанг қиладиган бўлди.
Маълумот учун, 31 ёшли Икрам Алискеров 2012 йилда профессионал фаолиятини бошлаган. UFC октагонидаги илк жангида америкалик Фил Хоусни биринчи раундда нокаутга учратган эди. Ўтган йилнинг октябрь ойида ўтказилган UFC 294 турнирида бразилиялик Ворли Алвесни ҳам биринчи раундда нокаут эвазига мағлуб этганди. У ягона мағлубиятини Хамзат Чимаевдан қабул қилиб олган.
Фикрлар