UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

15 май 15:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди

Ярименгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия навбатдаги жангини Испанияда ўтказади.

Бу ҳақда унинг ўзи хабар берди. Асли келиб чиқиши грузиялик бўлган Илия Испаниядаги дебют UFC турнирида октагонга кўтарилади. 

"Навбатдаги жангим ҳамда унинг санаси аниқ бўлди. Мен Испаниядаги илк UFC турнирида жанг ўтказаман", - деди Топурия.

Мағлубият нималигини билмай келаётган Илия Топурия шу йилнинг февраль ойида Анахаймда ўтган 298 турнири доирасидаги жангнинг иккинчи раундида австралиялик Александр Волкановскини нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Таъкидлаш жоиз, UFC промоушенининг испаниядаги дебют турнири ҳозирча расман тақвимда тасдиқланмаган. Лекин унинг манзили аниқ бўлиб улгурган. Мадриддаги "Реал" клубига тегишли афсонавий "Сантьяго-Бернабеу" стадиони Испания заминида ўтказиладиган илк UFC турнирига мезбонлик қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг