UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0

25 мар 16:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия ўзини енгил вазн UFC чемпиони деб эълон қилди

Теглар :  UFCИлия Топурия
Испания шарафини ҳимоя қилаётган грузиялик аралаш яккакураш устаси чемпион бўлиши учун Ислам Махачевни мағлуб этиши шарт деб ҳисобламайди.

"Мен – енгил вазн чемпиониман! Бунга шубҳам йўқ. Акси бўлса, вазнимни алмаштириб ўтирмас эдим. Бу дивизионда мен билан рақобат қила оладиган жангчини кўрмаяпман. Менинг даражамдаги жангчи енгил вазнда йўқ", – деди Топурия Men’s Health Spain нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, Илия нима учун ярименгил вазндаги чемпионлик камарини вакант, яъни эгасиз қолдирганини ҳам тушунтирди.  

"Мен ўзимни мажбурлаб вазнимни ушлаб туришдан маъно кўрмадим. Чемпионлик йўлида кечаю кундуз меҳнат қилаётган йигитлар бисёр. Улар ҳам ўз имкониятларини сабрсизлик билан кутияшпти. Уларнинг орзулари йўлига тўғаноқ бўлишни ўзимга эп кўрмадим. Бу мен томондан худбинлик бўларди. Камаримни топширганим билан мен чемпион бўлиб қолавераман. Ўзимни қироллардек ҳис қилишим учун албатта қўлимда камар бўлиши шарт эмас", – дея сўзларига якун ясади Топурия.

Маълумот учун, Илия Топурия бўшатиб қўйган чемпионлик камари учун Алекс Волкановски ва Диего Лопес келаси ойда ўзаро жанг ўтказишади. Топуриянинг енгил вазндаги рақиби эса икки ҳафтадан кейин расман эълон қилинади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг