UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0

24 июл 19:28
Янгиликлар

Кураш

Илк бор АҚШ пойтахтида белбоғли кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) томонидан миллий спорт туримиз - белбоғли курашни дунё бўйлаб ривожлантириш учун ҳалқаро ҳамкорлик ишларга алоҳида эътибор қаратган.

Жумладан, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев саъй-ҳаракати, ташаббуси ва кўмаги билан Америка Қўшма Штатларида ҳам белбоғли курашимиз кенг қулоч ёйилишига эришилмоқда.

Хусусан, ЖБКАнинг дастур-режасига мувофиқ, айни пайтда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турган ЖБКА вакиллари ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров Вашингтон шаҳридаги BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая, атлетик-талаба департаменти директори В. Рене Ховард билан учрашиб, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатини айнан мазкур университет спорт мажмуасида ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришди.

Ўзаро музокаралар якунида жорий йилнинг декабрь ойида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатини тарихда илк бор АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида юқори савияда  ўтказишга келишилди. 

Шундан сўнг спорт делегациямизни университетда яратилган шарт-шароитлар билан таништиришди ва мезбонлар ўзаро ишонч ва ташриф учун жаҳон белбоғли кураш ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, декабрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун барча шароитлар яратилишини таъкидлашди. 

Бундан ташқари, ушбу жаҳон чемпионати доирасида белбоғли курашни АҚШда ҳам ривожлантириш борасида ЖБКА билан икки томонлама меморандум имзоланиши тўғрисида ҳам келишиб олинди.

Шунингдек, ЖБКА томони университет раҳбарияти, хусусан, жаноб профессор Адам Кая жорий йилнинг сентябрь ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган этноспорт бўйича халқаро фестивал доирасида белбоғли кураш бўйича ўтадиган халқаро турнирга таклиф этди.

Албатта, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун айнан АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри танланиши бежизга эмас. 

Боиси, миллий спорт туримиз белбоғли курашни океан ортида туриб ҳам намойиш этиш орқали белбоғли курашни ер курраси бўйлаб оммалаштириш ва ҳамиша бош мақсад - Янги Ўзбекистонимизни улуғлаш бўлаверади!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг