UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Мен Макгрегорнинг адабини бераман!" - Холлоуэй 0 18:45"Айнан шунинг учун ҳам буни қилдик". "Ғазалкент" ўзгача рангдаги машғулот либосларини намойиш этди (ФОТО) 0 18:26UFC 329 турнири промоушен тарихидаги рекордни янгилади 0 18:01Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:30Разамбек Жамалов эртанги жанги олдидан Тбилисига етиб борди ва фотосессияда иштирок этди (ФОТО) 0 16:42Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор" 0 16:12Нурсултон Рўзибоев укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва шаҳрига етиб борди + ВИДЕО 0 15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0

28 окт 12:08
Янгиликлар

Футбол

Илк "Эл Классико"да қайси жамоанинг қўли баланд келган?

Бугун "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги тўқнашув гувоҳига айланамиз ва шу муносабат билан ушбу дерби тарихига назар ташлашга қарор қилдик.

121 йил муқаддам "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги илк дуэль бўлиб ўтган. Ўша баҳс сешанба кунига тўғри келган. 

1899 йил ташкил топган "Барселона" Испанияда мавжуд 18-клуб эди. 1902 йил тузилган Мадрид жамоаси эса 21-қадимий клуб саналади. У пайтда "Реал" клуби "Мадрид" номи остида майдонга тушарди. "Мадрид" клуби 1920 йилнинг 29 июнида қайта тузилади ва унга "Реал Мадрид", қироллик клуби номи берилади.

Мадрид ва Каталония жамоалари илк марта норасмий футбол учрашувида тўқнаш келган. 1902 йил Мадрид футбол ассоциацияси томонидан Коронация кубоги ташкил этилди. 

Тез орада мусобақа қоидалари оммага эълон қилинди, ғолиб жамоа кумуш кубок билан тақдирланарди.

Мусобақа қоидалари қуйидагилардан иборат эди:

1. Испания футбол ассоциациясининг барча жамоалари ушбу танловда иштирок этишлари мумкин, улар 1 майга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин, бунинг учун улар "Мадрид ФК" жамияти президенти Cалле де Алcала билан боғланишлари мумкин.

2. Жамоа рўйхатдан ўтганда, чекланмаган миқдордаги захира ўйинчиларидан иборат таркибни тақдим этади.

3. Соврин уни қўлга киритган жамоанинг қонуний мулки бўлиб қолади.

4. Ўйинлар қуръа натижаларига кўра кетма-кет тарзда ўтказилади ва ҳал қилувчи баҳсда ғолиб чиққан жамоа чемпион бўлади.

5. Агар ҳисоблар тенг бўлса, ҳакам ўйинни 15 дақиқага узайтириши мумкин.

6. Ўйинлар ҳар қандай об-ҳавода ўтказилади.

7. Ҳакамлар жамоа сардорлари ўртасида умумий келишув асосида тайинланади. Агар улар умумий келишувга эриша олмасалар, буни ҳакамлар ҳайъати амалга оширади. Ҳакам ўзи ва икки сардор томонидан имзоланган баённомада Ҳакамлар ҳайъатига ҳисобот беришга мажбур бўлади ва 48 соатдан кейин ҳеч қандай даъво қабул қилинмайди.

8. Ҳар қандай турдаги шикоят ва даъволар ҳакамлар ҳайъатига ёзма равишда топширилиши лозим, ташкилот муаммони ҳал қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

2 май ҳолатига кўра бешта жамоа турнирда иштирок этиш хоҳишини билдирди, булар:

Мадриддан: "Мадрид ФК" ва "Нью ФК"

Каталониядан: "Барселона" ва "Эспаньол"

Бильбаодан: "Бискайя"

Мадрид жамоалари мусобақага жуда ёмон тайёргарлик кўришди. Улар бошқа рақиблар билан учрашувлар уюштирмасдан, ўз ҳамшаҳарлари билан чекланиб қолишганди.

"Los Deportes de Barcelona" ҳафталик газетасининг 1902 йил 18 майидаги 19-сонида мусобақанинг умумий муҳитини шундай изоҳлайди:

"Сешанба куни эрталаб "Ипподроме де ла Кастельяно" аренаси ажойиб кўриниш ҳосил қилганди. Майдон атрофини томошабинлар уч қаторли ўрндиқлар билан тўлдирди, улар орасида аёлларнинг сони ҳам кўп эди. Футбол ўйинини томоша қилиш учун келган оломон от спорт мусобақасига ташриф буюрадиганлардан анча кўп эди. Кўпчилик бу ўйин тўғрисида ҳали тасаввурга эга бўлмагани учун қизиқишга эга эди. Ўйинлар томошабинларга манзур бўлди, голлар улар томонидан олқишланди. Ғолиблар хурсанд бўлишди".

Ярим финал 

"Бискайя" — "Эспаньол" 5:1

Мадрид. "Ипподроме де ла Кастельяно". 2500 томошабин. 13.05.1902.

Ҳакам: Сэмюэл Моррис. 

Голлар: 0-1 Анхель Понс, 1-1 Эванс, 1-2 Эванс, 1-3 Дайер.

"Бискайя": Луис Арана; Педро де Ларраньяга, Хосе Арана; Энрике Гойри, Рикардо Угальде, Луис Силва; Алехандро Де Ла Сота, Хуан Де Асторкиа, Л. Дайер, Казо, Уолтер Эванс.

"Эспаньол": Хулиан Мора; Хосе Мария Солер, Хоакин Кариль; Гильермо Гальярдо, Игнасио Арасил, Артуро Гальярдо; Раймундо Руис, Анхель Понс, Энрике Монтеллс, Ж.Пенья, Сантьяго Мендес.

Биринчи ўйин соат 9:00 да бошланган бўлса, "Эл Классико" 11:00 да старт олди. 

"Барселона" - "Мадрид" 3:1

Мадрид. "Ипподроме де ла Кастельяно". 2500 томошабин. 13.05.1902.

Бош ҳакам: Луис Арана

Голлар: Штайнберг – 1:0; Штайнберг – 2:0; Жонсон – 2:1; Моррис – 3:1 (пен).

"Барселона": Луис Пуэльяс, Хосе Льобет, Артур Витти, Боартоломе Террадас, Жорж Майер, Мигель Вальдес, Жон Парсонс, Ҳанс Гампер, Ҳенри Моррис, Удо Штайнберг, Альфонсо Альбенис.

"Мадрид": Хуан Севилья, Рафаэль Молера, Марио Хиральт, Хосе Гонгора, Альваро Спотторно, Хосе Паласиос, Артур Жонсон, Хосе Хиральт, Антонио Санчес Нейра, Армальдо Хиральт, Эустакийо Селада.

Учрашувдаги барча голлар легионер футболчилар ҳисобига ёзилади. "Барселона"дан немис футболчиси Штайнберг дублга эришади. Учинчи гол муаллифи, Морис эса англиялик эди. Ҳисобни қисқартирган гол муаллифи ҳам англиялик бўлган. Каталонияликларнинг дарвозабони Луис Пуэльяс учрашув чоғида Хосе Хиральт билан тўқнашиб кетади. Шифокорларнинг ёрдами билангина посбон сафга қайтади. Агар у учрашувни давом эттира олмаганида, ўша пайт қоидасига кўра футболчининг ўрнига бошқа футболчи тушиши мумкин эмасди.

"Ўйин жуда ҳам тез бўлди. Бунга "Барселона" томонидан киритилган учта гол ҳам исбот бўла олади. Лекин "Мадрид" ҳам бўш келмади. Жамоа яхши анча тажрибали жамоага қарши яхши ҳимоялана олди", - дея қайд этган ўйинни "Diario El Imparcial".

"Реал" мухлислари хурсанд бўлсалар бўлади. Финалга йўл олган "Барселона" кубокни қўлга кирита олмаган. "Барселона"дан бир ёш катта, 1898 йилда ташкил топган "Бискайя" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. "Бискайя" бир кун аввал Мадриднинг бошқа жамоаси "Нью"ни 8:1 ҳисобида тор-мор келтиради. Бир йил ўтиб "Бискайя" жамоаси "Атлетик Бильбао" номи остида фаолиятини давом эттиради. 

Финал

"Бискайя" — "Барселона" 2:1

Мадрид. "Ипподроме де ла Кастельяно". 15.05.1902.

Ҳакам: Карлос Падрос

Голлар: 1:0 (10’) Асторкия, 2:0 (20) Казо, 2-1 (75’) Парсонс.

"Бискайя": Луис Арана; Энрике Кареага, Педро де Ларраньяга; Луис Силва, Амадор Арана, Энрике Гойри; Казо (Франция), Хуан Де Асторкиа, Л. Дайер (Англия), Рамон Силва, Уолтер Эванс (Англия).

"Барселона": Сэмюэл Моррис(Англия); Л. Памис, Жорж Мейер (Швейцария); Жеймс Моррис (Англия), Артур Уитти (Англия), Мигель Вальдес; Жон Парсонс (Англия), Ҳанс Гампер (Швейцария), Удо Стейнберг (Германия), Ҳенри Моррис (Англия), Альфонсо Альбенис.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг