02 фев 08:19
Янгиликлар
![](/upload/storage/27870_220.jpg)
"India Open". Ўзбек боксчиларида еттита медаль!
Турнирнинг ҳал қилувчи финал жангларига етти нафар боксчимиз етиб келгани ҳақида хабар қилгандик. Кеча мусобақада финал тўқнашувлари бўлиб ўтди.
Аввалига -69кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Ботуров ҳиндистонлик Динешни мағлубиятга учратди. Кейин эса Исроил Мадримов (-75г) кубалик Эстрада Иглесиас устидан ғалаба қозонди. Оғир вазнли боксчимиз Санжар Турсунов (-91кг) жангни фаол ўтказганига қарамай, якунда ҳакамлар ғалабани мезбон боксчи Санжитга тақдим этишди. Супероғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов эса (+91кг) бошқа бир мезбон боксчи Кумар Сатишни катта устунлик билан мағлубиятга учратди.
Кечки дастурдан ўрин олган жангларда эса Худойназар Файзов (-52кг) Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Анвар Салмонни, Абдулҳай Шораҳматов эса (-56кг) моғулистонлик Амар Харкуни мағлубиятга учратди ва турнир ғолиблигини қўлга киритди. Иқболжон Холдоров эса (-64кг) афсуски кубалик Мойран Винентга имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.
Шу тариқа, турнирда 10 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумий ҳисобда "India Open"да 5та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар