UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

23 июл 10:29
Янгиликлар

Бошқалар

Индор хоккей: Терма жамоамиз Осиё кубогида бронза медалига эга чиқди

Таиланднинг Чонбури шаҳри мезбонлик қилган Индор хоккей бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё кубоги якунига етди.

Ушбу нуфузли турнирда ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоамиз муносиб иштирок этди. 

Ринат Маматказин мураббийлигидаги эркаклар термамиз ўз гуруҳида Хитой Тайпейи (7:2), Сингапур (2:1) ва Непал (13:2) термаларини мағлубиятга учратиб, фақат Қозоғистон терма жамоасига имкониятни бой берган (1:4) ҳолда гуруҳда 2-ўрин эгаси сифатида ярим финалга йўлланма олди. Ярим финалда “В” гуруҳи ғолиби, спортнинг ушбу тури бўйича қитъада етакчилардан ҳисобланган Эрон термасига ҳам ютқазиб қўйди (1:9). Ниҳоят, 3-ўрин учун Малайзия термасига қарши кечган ўйинда ҳам ҳамюртларимизга омад етишмади (3:6). Шу тариқа эркаклар терма жамоамиз қитъада тўртинчи жамоа номига лойиқ топилди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда эронликлар олтин, Қозоғистон кумуш ва ниҳоят малайзияликлар бронза медалига эга чиқишди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4-ўрин билан кифояланди.

Ойбек Патиддинов устозлигидаги аёллар терма жамоамиз ҳам мусобақани кўтаринки руҳда ўтказди. Қизларимиз гуруҳда Непал (9:0), Филиппин (11:0) термаларини йирик ҳисобларда мағлуб этиб, Қозоғистон (2:7) ва Эрон термасига (1:4) имкониятни бой беришди. Тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи ўриндан жой олган ҳамюртларимиз ярим финалда таиландликларга кичик ҳисобда (3:5) ютқазиб қўйишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда хоккейчи қизларимизга ҳам малайзияликлар рўбарў келди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилди, булут бўйича омад ўзбекистонликларга кулиб боқди (1:0). Шу тариқа терма жамоамиз қитъанинг нуфузли мусобақасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Аёллар баҳсида бош соврин қозоғистонликларга насиб қилди. Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг