UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда 0 18:51Сауль Альварес кейинги рақибини танлади, музокаралар кетяпти 0 18:24"Хабиб ва Исламни жуда яхши кўраман, лекин...". Кормье америкалик жангчиларнинг чемпионлик эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:56Жастин Гэтжи Илия Топурия билан эҳтимолий жанг муддати ҳақида гапирди 0 17:28"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди 0 17:02Юнон-рум кураши бўйича U20 терма жамоамиз Минскдаги халқаро турнирда қатнашади 0 16:38PFL Dubai иштирокчилари эртанги турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашишди 0 16:09Милан-Кортина-2026. Ўзбекистон делегациясининг очилиш маросимидаги байроқдори ким бўлиши эълон қилинди 0 15:46"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди 0 15:20Расман. Алишер Ғаниев ва Айтжан Халмаханов PWL 11 турнирида қатнашади 0 14:53ИНТЕРВЬЮ. Конор билан кўришиш қанча? Макгрегорнинг спарринг-шериги жавоб беради 0 14:32"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди 0 13:50Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига саралаш тизими тасдиқланди 0 13:29Ўзбекистон делегациясининг Милан-Кортина-2026 қишки Олимпиадасида фойдаланадиган либослари намойиш этилди (ФОТО) 0 13:08Икарди тарихий ютуққа эришди 0

25 мар 12:51
Янгиликлар

Футбол

"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда

Теглар :  ИнтерЭрон
Эрон миллий терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши муҳим ўйин олдидан машғулотларда алоҳида шахс иштирок этгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Паулу исмли физиотерапевт бир вақтлар "Порту"да ишлаган, ҳозирда "Интер" клубида фаолият олиб боради. 

"Интер" ўзининг биринчи рақамли ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг жароҳати ҳолатидан тўлиқ хабардор, шунингдек, Маркус Тюрамнинг сурункали жароҳатини ҳисобга олиб, олдиндаги муҳим ўйинларда ҳужумчилар тақчиллиги инқирозига йўл қўймаслик учун алоҳида чора кўришга қарор қилди. Шу муносабат билан, клуб Меҳди Таремининг аҳволини яқиндан кузатиб бориш ва уни "Интер"нинг муҳим ўйинларига тайёрлаш учун бевосита Теҳронга физиотерапевт жўнатган.

БААга қарши ўйиндан сўнг 10 кунлик дам олиш кераклигини маълум қилган Меҳди Тареми ҳозирда Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган вазиятга тушиб қолди. Ҳаттоки, Амир Ғалинои ҳам ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бу ҳақда ноаниқ гапириб, футболчининг майдонга тушиш-тушмаслиги кечга яқин маълум бўлишини айтганди. Бошқа томондан, терма жамоа тиббиёт штаби ҳамон эронлик ҳужумчининг аҳволини баҳолашга ҳаракат қилмоқда.

Тареми терма жамоа йиғини чоғида унинг сон қисми жароҳати борлигини маълум қилди ва бу эски жароҳат унинг жорий мавсумдаги фаолиятига таъсир қилди. Ҳаттоки, бу муаммо унинг "Интер"даги ёмон ўйинларининг асосий сабабларидан бири эканини таъкидлади. Яқин ҳафталарда "Интер"ни Италия кубоги доирасида "Милан" ва Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Шу боисдан ҳам Тареми ФИФА кунларида жароҳатини оғирлаштирмаслик учун ҳар қачонгидан ҳам эҳтиёткор бўлишга мажбур.

Эрон терма жамоаси шифокорлари Паулуга Таремини даволашни ишониб топширган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Албатта, бу ҳақда ҳозирча расмий хабар чиққани йўқ, лекин муҳим жиҳати шундаки, Таремининг шахсан ўзи "Интер" билан келишиб, физиотерапевтни Теҳронга олиб келган. Паулу кеча терма жамоа машғулотларида бўлиб, Таремининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг