UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

22 июн 08:06
Янгиликлар

Футбол

"Интер" - "Урава Ред Даймондс" ўйини тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди + ВИДЕО

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Италиянинг "Интер" ҳамда Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "нерадзуррилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Дахане Бейда (Мавритания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Рема Ватанаби "Урава Ред Даймондс"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Валентин Карбони ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Интер" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (4 очко), "Урава Red Даймондс" эса сўнгги ўринда бормоқда (0 очко). "Интер" биринчи турда Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Урава Ред Даймондс" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига мағлуб бўлганди (1:3).

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда 32 та клуб иштирок этмоқда, улар тўртта жамоадан иборат саккизта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир квартетнинг энг кучли икки жамоаси плей-офф босқичида иштирокини давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг