UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 00:41UFC Paris: Нурсултон Рўзибоев ва бошқалар. Асосий кард жангларидан ОНЛАЙН 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0

07 авг 17:50
Янгиликлар

Теннис

Интервью. Денис Истомин Федерер, Осиё ўйинлари ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ИстоминТеннис
Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинларига оз фурсат қолмоқда.

Миллий олимпия қўмитасининг Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз билан суҳбат уюштиришда давом этади. Шу кунгача бир қатор етакчи спортчиларимиз саволларимизга жавоб қайтаришди. Бугун ўзбек тенниси юлдузи Денис Истомин меҳмонимиз бўлади.

Тўрт ёшимдаёқ қўлимда ракетка ушлардим

Онам сабабли теннис ўйнашни бошлаганман. Улар менинг биринчи мураббийим ҳисобланадилар. Тўрт ёшимдаёқ қўлимга теннис ракеткасини ушлаб, спортнинг ушбу турига меҳр қўйганман. Шу тариқа профессионал теннисчига айландим.

Овқатланиш ҳақида

Овқатланиш тартибим оддий. Ўзимдан овқатларни қизғаниб ўтирмайман. Ўйинлар олдидан табиий маҳсулотлардан тайёрлаган енгил таомлар ейишга ҳаракат қиламан. Пицца ва бошқа фаст-фудларини имкон қадар истеъмол қилмасликка уринаман.


Федерер ҳақида

Кумирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Рожер Федерерни қайд этиб ўтган бўлардим. Унинг кортда ва корт ташқарисидаги ҳаракатлари менда илиқ таассурот қолдиради. Федерернинг спортдаги фаолияти ниҳоятда ёрқин. Шунингдек, ёшига қарамай ўзини яхши спорт формасида ушлаб туради ва муваффақиятларга эриша олади.

Мағлубиятлардан қўрқмаслик лозим

Бунинг учун биринчи навбатда ўз мақсадинг сари тўхтамасдан интилиш лозим. Мағлубиятлардан қўрқмай, ғалабага бутун вужудинг билан ҳаракат қилиш керак.

Осиё ўйинларида тажрибага ишонади

Фаолиятимни Осиё ўйинлари чемпиони сифатида якунлашни истардим. Бу осон бўлмаслигини жуда яхши биламан. Аҳир, ёш, жисмонан бақувват ва техник томонлама кучли теннисчилар етарли. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, ўйинлар давомида тажрибамга ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг