UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

03 апр 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди

17-19 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳридаги Gazprom Sports Complex мажмуасида Saikoulush промоутерлик компанияси томонидан уч кунлик проф бокс оқшоми ўтказилиши керак эди.

Мазкур турнирда ҳамюртларимиз Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиши белгиланганди. Бироқ турнир май ойида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда ташкилотчилар томонидан хабар берилди.

"Ҳурматли турнир иштирокчилари ва меҳмонлари, Қирғиз Республикасида апрелдан майгача бўлиб ўтиши режалаштирилган турнирларнинг қолдирилишини эълон қилишдан афсусдамиз. Ушбу қарор ҳозирги халқаро вазият ва минтақадаги бир қатор мамлакатларга таъсир қилувчи халқаро саёҳат тавсияларидаги ўзгаришлар туфайли қабул қилинди. Бизнинг устувор вазифамиз жангчиларимиз, мураббийларимиз, шерикларимиз ва бутун жамоамиз хавфсизлигини таъминлаш. Шу боис, биз тадбир саналарини ўзгартириш зарур деб ҳисобладик.

Етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқулайликка чин дилдан узр сўраймиз ва тушунганингиз учун ташаккур айтамиз. Шуни таъкидлаш керакки, турнир бекор қилинмаган - у албатта бўлиб ўтади. Бокс оқшоми тахминан бир ойга чўзилади.

Биз сизни барча янгиликлар ва май ойига режалаштирилган турнирларнинг аниқ саналари ҳақида ўз вақтида хабардор қилиб турамиз", дейилади промоутерлик ташкилоти хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг