08 окт 13:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди
UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ вақтинчалик чемпиони, америкалик Колби Ковингтон амалдаги чемпион Ислам Махачев ва рейтингда иккинчи ўринда турган Карлос Пратес ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди.
"Йўқ, умуман имконият йўқ. Карлос Исламга қарши қўя оладиган ҳеч нарсага эга эмас. У фақат зарбачи. Бу Махачев фаолиятидаги энг осон жанг бўлади. Ислам уни партерга ўтказиб, таслим бўлишга мажбур қилади.
Агар ҳақиқий чемпион бўлишни истаса, аввал сигарет чекишни ташлаши керак", — деди Ковингтон.
Ҳавола :
Манба : Red Corner MMA
Фикрлар