UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 авг 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди"

UFC тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича рекордни янгилаган ташкилотнинг амалдаги ярим ўрта вазн чемпиони Ислам Махачев бу хитоби билан яна 3 та жангдан сўнг фаолиятини якунлашига ишора қилди.

У ўз ютуғини яна камида уч марта янгилашни ва уни потенциал рақибларнинг даъволаридан ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ирландиялик Йен Мачадо Гэррига қарши жангдан сўнг уйига қайтган россиялик жангчи уни кутиб олган журналистларга маълум қилди.

"Буни абадий рекорд деб айтмаган бўлардим. Кимдир ортимдан нафас олаяпти, деб ҳам бўлмайди, лекин аллақачон ўнта ғалабага эришган жангчилар бор. Бошқа рекордларга келсак, чемпионлик жанглари бўйича рекорд умуман олганда жуда катта. Мен чемпионлик жангигача ўнта жанг ўтказганман, бу рекорд соҳиби эса ташкилотдаги учинчи ёки тўртинчи жангидаёқ чемпионлик учун курашган. Шунинг учун, келгусида қандай рекордлар бўлишини билмайман, лекин менинг вазнимда ҳозир чемпионликка жуда яхши даъвогарлар бор ва олдинда мени яна камида учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди", – деди UFC`нинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчиси (P4P).

Эслатиб ўтамиз, 16 август тонгида Ислам Махачев Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирида Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ташкилотдаги кетма-кет ўн еттинчи ғалабасини қўлга киритганди. Унинг навбатдаги рақиби, катта эҳтимол билан, бразилиялик нокаутчи Карлос Пратес бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг