UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

11 апр 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев учун энг қийин рақиб айтилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье жамоадоши Ислам Махачевни қийнаб қўя оладиган рақиб кимлигини айтди.

Унинг фикрича, айни пайтда енгил вазн тоифаси рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян амалдаги чемпион учун дивизиондаги энг қийини ва мураккаб рақиб экан. 

"Исламнинг Царукянга қарши жанги ташкилотчилар учун катта даромад келтиради. Лекин бошқа томондан, бу жанг Махачев учун мутлақо мураккаб ва қийин бўлиши аниқ. Царукяннинг жанг олиб бориш услуби Исламни қийнаб қўяди. Ишончим комил, Арман  Царукян Ислам Махачев учун энг қийин рақиб бўлади", - деди Кормье. 

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян келаётган якшанба тонгида Лас-Вегасда ўтадиган UFC 300 турнирида дивизионнинг собиқ чемпиони, рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби Исламнинг камари учун расмий даъвогарга айланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг